Риштон туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақаларининг сектор босқичлари ўтказилди

×

 2022-05-07 06:21:54    497

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 6 май куни Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва туман Спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда  “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг  волейбол тури бўйича мусобақанинг сектор босқчилари  ўтказилди. Мусобақани ўтказишдан асосий мақсади – маҳалла ёшларида жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишни ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, уларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига доимий равишда жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва улар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш орқали ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга шароит яратиш, спортнинг оммавийлашган олимпия ҳамда миллий спорт турларини ривожлантиришдан иборат. Мусобақалар   1 сектор ҳудудидаги   58-умумий ўрта таълим мактабида, 2 сектор ҳудудидаги  18-умумий ўрта таълим мактабида, 3 сектор ҳудудидаги БЎСМда, 4 сектор худудидаги  1-ИДУМ спорт залларида  тўрт ёш тоифасида 11-15 ёш, 16-21 ёш, 22-26 ёш, 27-30 ёш тоифасида  ўтказилди.  Мусобақада фаол иштирок этиб фахрли биринчи ўринни  эгаллаган жамоалар мусобақанинг туман босқичида иштирок этишлари учун йўлланма берилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб