Ҳоким ёрдамчилари аҳоли муаммолари билан ишламоқда
2022-02-21 16:51:30 413
Хабар бериб ўтганимиздек, туман ҳокимининг маҳаллаларидаги ёрдамчилари бугунги кунда аҳолининг чинакам кўмакчисига айланиб бормоқда.
Риштон туманида ҳоким ёрдамчилари аҳолининг яшаш турмуши билан яқиндан танишиб, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш чораларига катта эътибор қаратишмоқда.
Хусусан, Қуйи Авазбой маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган Мухторжон Собиров томонидан «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Ҳалимжон Валиевга имтиёзли кредит ҳисобидан иссиқхона йўналишида оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит маблағлари ажратиб берилиб иш билан таъминланди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Қуйи Авазбой маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг ташаббускорлиги, ёшларнинг муаммоларига ечим топишдаги устабуронлиги аллақачон маҳаллада дув-дув гап бўлмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси