Ободонлаштириш ишлари давом этади

×

 2021-07-23 06:24:07    572

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда маҳаллаларда аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи маҳаллалардаги  таъмирталаб кўп қаватли уйларни ташқи қисмларини таъмирлаш, таъмирталаб  кўчаларга шағал ва тош ётқизиш, ҳар бир хонадон ва кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жадаллик билан ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллалар ҳудудидаги уйлар атрофлари бегона ўт ўланлардан тозаланиб, мавжуд дарахтларга шакл бериш ва буталаш ишлари бажарилди.

* * *

Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади. Орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Дарвоқе, уй ҳам, кўча ҳам ўзимизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади.Дарҳақиқат, туманда бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Натижада одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда. Ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб