МУЗЕЙ-УСТАХОНАГА ЭКСКУРСИЯ
2021-05-25 20:30:14 662
Риштон туман ХТБга қарашли 62-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бир гуруҳи 24 май куни Жалаер қишлоғидаги кулол-рассом, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби Тоҳиржон Ҳайдаровнинг музей-устахонага ташриф буюришди.Мезей-устахонада ўқувчиларни кулол-рассом Т. Ҳайдаров кутиб олиб, республикамизда ягона ҳисобланмиш ушбу музейнинг яратилиши, Риштон кулоллари, мезейга қўйилган кулолчилик буюмлари ҳақида сўзлади. Ўқувчилар музейдаги ранго-ранг кулолчилик асарлари билан танишар эканлар, кулол-рассомга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва жавоблар олишди.–Музей-устахона бир неча бўлимдан иборат экан, – дейди 9-синф ўқувчиси Ф. Ҳизралиева. – Менда айниқса тарихимиз, буюк боболаримиз шажараларини ўзида акс эттирган буюмлар – чархилар катта қизиқиш уйғотди. Музей-устахонага экскурсия вақтида ўқувчиларга маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш. Эргашева, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси ҳамроҳлик қилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ишонч телефони статистикаси
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)