Миллий либос-маънавият кўзгуси
2021-05-04 17:01:30 640
Либос нафақат, инсонга кўрк бағишлайди, балки унинг одоб-ахлоқи, дунёқараши, феъл-атвори, маънавияти даражасини, умуман, қандай инсон эканлигини намоён этувчи воситалардан бири ҳисобланади. Риштон тумани мактабгача таълим бўлимининг “Йўл харитаси”га асосан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида “Миллий либос-маънавият кўзгуси” номли тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундан тадбирлардан бири тумандаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилди. Болажонлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларимизнинг миллий либосларга ҳавасини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда юртимиздаги ҳар бир вилоят аҳолисининг либосларига алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, либосда ҳам инсон таълим-тарбияси, маънавияти акс этади. Ташқи қиёфага эътибор, ички маънавий гўзалликнинг ифодаси ҳисобланади. Соғлом фикрлайдиган, она Ватанга садоқатли, умуминсоний ва миллий қадриятлари эга ёшларни тарбиялаш асосий вазифамиз ҳисобланади. Бундай тадбирлар орқали олдимизга қўйган мақсадларимизга эришамиз.
Риштон туман МТБ матбуот котиби: Г. Мирсобирова
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси