Миллий либос-маънавият кўзгуси

×

 2021-05-04 17:01:30    545

PDF yuklash
Chop etish


Миллий либос-маънавият кўзгуси
Либос нафақат, инсонга кўрк бағишлайди, балки унинг одоб-ахлоқи, дунёқараши, феъл-атвори, маънавияти даражасини, умуман, қандай инсон эканлигини намоён этувчи воситалардан бири ҳисобланади.                                  Риштон тумани мактабгача таълим бўлимининг “Йўл харитаси”га асосан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида  “Миллий либос-маънавият кўзгуси” номли тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундан тадбирлардан бири тумандаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилди. Болажонлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларимизнинг миллий либосларга ҳавасини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш  мақсадида ташкил этилган  тадбирда юртимиздаги ҳар бир вилоят аҳолисининг либосларига алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, либосда ҳам инсон таълим-тарбияси, маънавияти акс этади. Ташқи қиёфага эътибор, ички маънавий гўзалликнинг ифодаси ҳисобланади.                                                                                                                   Соғлом фикрлайдиган, она Ватанга садоқатли, умуминсоний ва миллий қадриятлари эга ёшларни тарбиялаш асосий вазифамиз ҳисобланади. Бундай тадбирлар орқали олдимизга қўйган мақсадларимизга эришамиз.

Риштон туман МТБ матбуот котиби:  Г. Мирсобирова



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab