Эҳтиёжманд оиларга ер ажратиб берилди
2020-06-17 17:20:57 973
Президентимиз ташаббуси билан коронавирус пандемияси даврида жойлардаги ишлар натижадорлигига эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда томорқачиликни янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Риштон туманида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, тумандаги эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитлари, имкониятлари ва оила аъзоларининг бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш эҳтиёжманд оилалар фермер хўжаликларига бириктирилиб, уларга 20 сотихдан ер майдони ажратилиб, такрорий экин экишга тайёр ҳолатга келтирилиб берилди. Ана шу оилалар ажратиб берилган ерларда деҳқончилик қилиб, сабзавот ва полиз экинларини парваришади. Ҳосил олингач, ўз истеъмолидан ортган маҳсулотларни бозорда сотиб, даромад олиш мумкин бўлади. Бу албатта, уларнинг турмуш фаровонлигини ошишига ёрдам беради.
Умуман, Риштонда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган бу каби ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси