Риштон туманида дезинфекциялаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда!
2020-04-19 17:53:51 1120
Карантин вақтида туман аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш, гигиеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Риштон туманидаги аҳоли массивлари,савдо дўконлари, ташкилотлар,транспорт воситаларини дезинфекция қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Бу борада туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман Ички ишлар бўлими, Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими, туман Фавқулотда вазиятлар бўлими, Мудофаа бўлими мутахассислари ҳамкорликда иш олиб борилмоқдалар.
Маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар жойлари ва транспорт воситаларида зарур тушунтириш ишлари ўтказилиб, дезинфекция билан боғлиқ барча тадбирлар самарали ташкил этилиб, эрта тонгдан аҳолига зарур маҳсулотлар етказувчи кўчма дўконлар учун фаолият юритувчи автомобиллар йўналишга чиқишдан аввал белгиланган тартибда дезинфекция қилинмоқда.
Коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган эҳтиёткорлик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси