СИМЁҒОЧЛАР АЛМАШТИРИЛДИ

×

 2020-03-11 09:01:20    880

PDF yuklash
Chop etish


 Ижтимоий тармоқларда “Аҳоли амаллаб ўрнатган қўлбола симёғочлар қулаб тушмоқда” деб номланган мурожаат эълон қилинган эди. Бу юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислар билан Бешкапа МФЙга бориб вазият ўрганилди. Чиндан ҳам янги маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли қўлбола симёғочда электр тармоғига уланганлиги ва бу симёғочлар ҳам чириб қулаб тушганаётган эди.

Бугунги кунга келиб “Чириган симёғочлар”ни реконструкция қилиш мақсадида темир бетон таянч устунлар ўрнатилди.

Ҳозирда ушбу объектдаги истеъмолчиларни сифатли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш учун объектда қурилиш монтаж ишларини тулиқ якунига етказиш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Бешкапа МФЙ ҳудуддаги истеъмолчилар билан мулоқотлар давомида электр энергиясидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги, узлуксиз электр энергияси билан таъминланаётганлиги ва юқорида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз миннатдорчилигини билдирдилар. 

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab