“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2020-03-07 17:46:26    979

PDF yuklash
Chop etish


“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун Риштонликлар ҳаётида яна бир тарихий кун бўлди. Туманимизда “Дўстлик” ордени билан тақдирланганлар сони яна биттага кўпайди.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони ва қарори билан бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди, йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Бугун пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди. Мукофотланганлар орасида риштонлик тадбиркор Израбу Усмонованинг ҳам борлиги барчамизга олам-олам қувонч бахш этди. Тумандошимиз “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбирида риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, истеъдодли ёш олим Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурматларини билдирди.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab