"Соҳибкор" маҳалласида ичимлик сув тармоғи тортилиш ишлари бошланди

×

 2023-01-31 15:37:43    192

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди. 
Тумандаги "Соҳибкор" маҳалласида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни вақтда маҳалла ҳудудида ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари бошланди. Мазкур ишлар натижада ҳудуддаги 500 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.
Тумандаги барча маҳаллаларда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab