НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-01-06 14:18:27    436

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидан 1 та масала ўрин олиб, унда Ўзбекистон Республикаси президенти  Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселелктор йиғилишининг 55-сонли Баёни қарорини ижроси юзасидан “Риштон туманида 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш Дастури” ни муҳокамаси ва тасдиғи юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Мустафоқуловнинг ахбороти тингланди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан депутатлар ва иштирокчилар томонидан таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилиб, саволларга жавоблар берилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab