“Ички ишлар вазири кубоги” учун...

×

 2021-12-13 14:39:42    410

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябр кунги Соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъмирлаш мақсадида Риштон тумани 3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи оилалар ўртасида “Соғлом ва баркамол оила” ҳамда “Энг яхши маънавий етук оила” шиори остидаги мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақаларни ўтказишдан мақсад туман аҳолисининг айниқса ёшларни спорт қизиқтириш, маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш, маънавиятли етук оилалар сонини кўпайтиришдан иборат.

Бугунги беллашувларда Риштон тумани 3-секторида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун “Қувноқ стартлар”, “Стол тенниси”, “Шашка”, “Шахмат” ва “Бадминтон” спорт турлари ҳамда китобхонлик беллашувлари ўтказилди.

Мусобақаларнинг очилиш маросимида туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab