Мактабларда ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларига эътибор кучайтирилмоқда

 2021-07-13 15:05:49    628

PDF yuklash
Chop etish


Мактаб таълими, баркамол авлод саводхонлиги ҳамма даврда ҳам долзарб бўлиб келган. Эртамиз эгаларининг истеъдодини юзага чиқариш, уларни пухта билим олишларини таъминлаш мақсадида тизимда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда мактаблар фаолиятини ҳам модер-низациялаштириш, таълим даргоҳларини замонавий қиёфада қайта таъмирлашдан тортиб, улар моддий-техник имкониятларини мустаҳкамлаш, талаб ва эҳтиёжга яраша зарур дарслик ва китоб фондини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Риштон туман ҳокими С. Солиев мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туман ҳудудидаги 18 ва 20-мактаблардаги таъмирлаш ишларининг олиб бориши билан танишди.

Танишиш жараёнида ўқув устахонасида таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳудудни ободонлаштириш каби нуқсон ва камчиликлар ечими муҳокама қилинди. Таълим масканларида ички хоналарни пардозлаш, ўқув бинолари фасад қисмини рисоладагидек таъмирлаш, бўяш, ички хоналарни пардозлаш сингари жиҳатларга эътибор қаратилиб, масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab