ОЛТИН МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-06-22 17:50:42    452

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон туманидаги бир қатор умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун, олтин медалларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Ана шундай тадбирлардан бири 1-умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, вилоят депутати Зокиржон Зоҳидов, мактаб директори ва ўқитувчилари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Дастлаб, туман ҳокими сўзга чиқиб, Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан олтин медалларига муносиб деб топилган вилоят ёшларини муборакбод этиб, ўқувчиларнинг устозлари ва ота- оналарига миннатдорчилик билдириб, катта хаёт остонасида турган ёшларнинг келгусидаги ўқишларига улкан зафарлар тилади.

Шундан сўнг, мактабдаги дарс машғулотларини аъло баҳоларга ўзлаштириб, олтин мелаль билан тугатган 10 нафар ёшларга туман ҳокими ва мутассадилар иштирокида олтин медаль, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларнинг билими ва ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонамиз. Ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбияси учун фидойилик қилган мактаб ўқитувчиларига самимий миннатдорлик билдиришди.

 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab