Меҳнат ярмаркасида 38 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди

×

 2021-05-22 06:55:15    476

PDF yuklash
Chop etish



Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни “1+1” дастури асосида тадбиркорлар ва ҳунармандларга бириктириш мақсадида Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”да навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ташаббуси билан Риштон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими вакиллари иштирок этишди.Меҳнат ярмаркасида 35 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашди. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тақдим этган маълумотга кўра, ярмаркада ижтимоий рўйхатларга киритилган 250  нафар ишсиз фуқаролар (улардан 126 нафарни ёшлар) иштирок этган. Ярмарка натижасига кўра, 38 нафар фуқароларга (шулардан 11 нафарри ёшлар) ишга жойлашиши учун тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилиб, доимий иш билан таъминланди. 
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab