«Хотира-муқаддас, қадр-азиз!»

×

 2021-05-08 16:19:34    695

PDF yuklash
Chop etish


 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бизнинг бурчимиздир.

Хотира ва қадрлаш-ҳар бир инсоннинг эзгу амал ва эзгу нийятларидан бирига айланиб улгурган улуғ неъматдир. Хотира билан инсоннинг ёди ҳеч қачон ўчмайди ва унитилмайди. Қадрлаш эса хотирани юксалтиради ва қаҳрамонлардан ибрат олишга чорлайди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларининг жасорати ва матонати давлатимиз ва халқимиз томонидан қадрланиб, уларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.

Шу мақсадда, бугун эрта тонгда туман ҳокими ва кенг жамоатчилик  иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари Мамадали Топволдиев ва Тўхтасин Аҳмедовларни хотирлаб, уларнинг кабрларига гул қўйиш тадбири ўтказилди.  

Биз жасорат ҳамда матонат намуналарини кўрсатган, Ватан ҳимоясида фидойилик кўрсатган ота-боболаримиз қаҳрамонликларини ҳеч қачон унутмаймиз. Улар билан умрбод фахрланамиз. Аждодлар олдидаги фарзандлик бурчимиз – халқимиз жасоратини унутмаслик, хотирасини абадий ёдда сақлаш, тарихдан керакли хулосалар чиқариш, ёшларимизни шундай заминда яшашдан фахр-ифтихор туйиш руҳида тарбиялашдир.                                  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab