СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-03-05 05:43:26    998

PDF yuklash
Chop etish


Жамиятимиз устуни бўлган ёшлар муаммоларини тинглаш, ўрганиш ва ҳал этиш бугунги кунда барча раҳбарларнинг кун тартибидаги биринчи масалага айланган. Барча ҳудудларда бўлгани каби Риштон туманида ҳам сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

Бугун туманимиздаги олис қишлоқлар – Пандигон ва Авазвой қишлоқларида сектор раҳбарларининг ёшлар билан учаршувлари бўлиб ўтди.

Дастлаб 14-сонли умумтаълим мактабида 3-сектор раҳбарининг бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокимлиги маъсуллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси Риштон туман бўлими ходимлари, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши вакиллари, барча мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда бир қатор ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда ёшлар тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит олиш, ишга жойлашиш юзасидан мурожаат қилдилар.

Мулоқотда билдирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли идоралар вакиллари билан келишиб олинди. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, ички ишлар органларининг бу борадаги фаолияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

***

Худди шундай учрашув Авазбой қишлоғида ҳам ташкил этилди. Унда 1-сектор раҳбарининг ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокимлиги маъсуллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси Риштон туман бўлими ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш” қабулхонаси ходимлари, туман молия бўлими ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши вакиллари барча мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда бир қатор ёшлар ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган ушбу учрашув давомида ёшлар ва тадбиркорлар томонидан кўплаб мурожаат тингланиб, ушбу мурожаатлар юзасидан бир қатор масалалар кўтарилди.

Ушбу муаммо ва таклифларнинг айримлар жойида ҳал этилиб, бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган бўлса, келиб тушган баъзи масалалар кўриб чиқиш учун назоратга олинди.


Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab