2-4 август кунлари Риштон ва Бағдод туманларида “Қўмондонлик-штаб ўқув машқи” ўтказилади

 2022-08-01 08:31:11    282

PDF yuklash
Chop etish


2-4 август кунлари Риштон ва Бағдод туманларида “Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятлар давлат ташкилотлари ҳудудий қуйи тизимининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида уч кеча-кундуз давом этадиган “Қўмондонлик-штаб ўқув машқи” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2021 йилда бажарилган ишлар якуни ва 2022 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги 1-сонли, шу мазмундаги Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 13 январдаги 1-сонли буйруқларида белгиланган тадбирлар ижроси юзасидан, Фарғона вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 3 март кунги 5-сонли буйруғига асосан ўтказилиши режалаштирилган. 

Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати тадбирлар ўтказиладиган кунларда фуқаролардан ҳеч қандай ваҳимага тушмасликни ва хавотирга берилмасликни сўраган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab