ОҚТОМИР МФЙ ЗАМОНАВИЙ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2021-12-27 21:23:41    365

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитлари ҳамда қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш бўйича берган кўсатмалари асосида бугунги кунда Риштон туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманда бино иншоати эскириб яроқсиз холга келиб қолган Маҳалла фуқаролар йиғинларининг биносини давлат хусусий шерикчилиги ва ҳомийлик ҳамда ҳашар йўли билан қуриш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан бугун Оқтомир МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.  Мазкур иншоот маҳалла фуқаролар томонидан ҳашар йўли билан қуриб битказилди.

Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими С. Солиев, сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмонов  ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини кириб келаётган янги йил ва бугунги шодиёна билан қутлаган ҳолда мамлакатимизда маҳаллага берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, туман ҳокими ушбу бинони қуришда ташаббус кўрсатган барча тадбиркорга миннатдорчилик билдирди.

Айтиш жоизки, Оқтомир маҳалласида яшовчи тадбиркор давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган МФЙ биноси учун 250 миллион сўм сарфлади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab