ФАРЗАНДЛАРИНГ БИЛАН ФАХРЛАН РИШТОН!

×

 2021-11-30 14:25:55    435

PDF yuklash
Chop etish


23-27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 5-Турк дунёси болаларининг билим ва маданият фестивали бўлиб, унда Риштон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 7 б синф ўқувчиси Сарвиноз Абдуманнонова қатнашиб, унинг ижодий намуналари фестивалда ғолиб деб топилди. Кулолчилик билан миниатюра санъатини уйғунлаштирган риштонлик ўқувчи 2022 йил март ойида Туркияда бўлиб ўтадиган тадбирда ижодий кўргазмасини намойиш қилиш имкониятини қўлга киритди.

30 ноябрь куни Сарвиноз ўқийдиган мактабда ғолибни тантанали кутиб олиш тадбири бўлди. Унда туман ҳокими ўринбосари З. Умаров сўз олиб, ёшларга яратилган имконият ва шароитлар туфайли истеъдодлар камол топаётганини таъкидлади. Тадбирда депутат ва маҳалла фаоллари иштирок этиб ғолибни табрикладилар.  

Тадбир давомида Сарвинозга туман ҳокимлиги ва мактаб жамоами қимматбаҳолар совғаларини топширди.

(Ушбу тадбир ҳақида батафсил мақола билан “Риштон ҳақиқати” газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин).



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab