БУЮК БРИТАНИЯ ЭЛЧИСИ РИШТОНДА!

×

 2021-10-01 18:38:45    417

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда туризм соҳаси кун сайин ривожланиб бормоқда. Сўнгги кунларда Риштонга яна  сайёҳларнинг ташрифи кўпаймоқда. Бугун уста кулол Саид Аҳмедовнинг кулолчилик музейига Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот ўз оиласи билан саёҳат уюштирди.

Саёҳат давомида Буюк Британия элчиси ёш истеъдодли кулол Исломжоннинг иш жараёнини томоша қилди.

Риштон ўзининг кулолчилик буюмлари билан машҳур. Бу ерда  миллий кулолчилик анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб, фаол ривожланиб бормоқда. Риштон кулолларининг ноёб анъаналари ва маҳоратлари асосида аҳолининг кенг қатламлари катта сармоя киритмасдан иш жойлари ва барқарор даромад билан таъминланмоқда. Энг қизиғи, Риштон кулолчилик маҳсулотлариниг ярмидан кўпи ташқи бозорда харидоргир.

Ушбу ташриф Буюк Британия элчиси ва унинг оиласида катта таассурот қолдирди. Улар таниқли уста кулол томонидан яратилган бир-биридан гўзал санъат асарларини катта қизиқиш билан томоша қилишар экан, ҳайратларни яшира олишмади.  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab