Энди навбат Италияга

×

 2021-07-09 06:40:42    542

PDF yuklash
Chop etish


Европада Риштон учун яна икки шаҳар биродар бўлмоқда: ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий ҳамда туризм соҳаларида !
    Риштон шаҳри ва Италиянинг Гуалдо Тадино ҳамда Дерута шаҳарларининг ҳокимлари ва фаоллари  ўртасида кулолчилик ҳамда савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан онлайн учрашув ташкил этилди. Ушбу онлайн учрашув дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда самарали фаолият олиб боришга, шунингдек хорижда Риштон шаҳар имиджини илгари суриш ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда дўстлик жамиятлари ролини оширишга қаратилган. Тадбирда  Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров ҳамда Италия тарафидан юқоридаги шаҳар мэрлари, ижтимоий иқтисодий соҳа вакиллари ва уста кулоллар иштирок этдилар.     Риштон туманидан туман ҳокими ўринбосари Жўрабоев Абдуқаххор, туман ҳокимининг  маслаҳатчиси Сиддиқов Абдусалом, Ҳунармандлар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Юнусов Бунёд, Уста кулол Рустам Усмонов ҳамда туман Инвестиция комплекси ходимлари иштирок этдилар.     Онлайн учрашувни Риштон туман ҳокими ўринбосари Абдуқаххор Жўрабоев кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда мамлакатлар ва халқлар ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётган глобаллашув даврида халқ дипломатиясининг муҳим тармоғи ҳисобланган дўстлик жамиятларининг давлат ва жамият ривожидаги ўрни яққол намоён бўлаётганини таъкидлаб Риштон шахрининг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш бўйича халқаро видеоконференция ўтказилганлигини айтиб ўтди.     Онлайн учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан дўстлик жамиятлари ва ҳамкор ташкилот қатнашчиларига мурожаат қилишди.           Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам дўстлик жамиятлари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини келишиб олдилар.     Учрашув якунида Италиянинг Гуалдо Тадино ҳамда Дерута шаҳарлари билан Риштон тумани биродар шаҳар бўлишга ва барча соҳаларда иқтисодий ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга розилик билдирдилар. Риштон тумани кулолчилик маҳсулотларига алоҳида қизиқиш билдирганликларини ҳам таъкидлаш жоиз. Энг асосийси Италияда ҳам Риштон кулоллари шоурумлари ташкил этилади. Бу маҳаллий саноат маҳсулотларини экспорт қилинишига яна бир қадам эканлиги қувонарли ҳол.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab