ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар эътироф этилди

×

 2021-06-29 22:49:25    538

PDF yuklash
Chop etish



Бугун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Риштон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга матбуот соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб туманда чинакам миллий журналистика мактабини шакллантиришда ҳисса қўшган фахрий журналистлар, “Риштон ҳақиқати” газетаси таҳририяти ходимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф қилинди. Бир пиёла чой устида ўтказилган дилдан суҳбатларда туман матбуоти тарихи, бугуни ва келгусида ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида сўзлашилди. Фахрий ижодкорларлар, журналист ва блогерлар юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш тобора мустаҳкамланиб бораётгани хусусида фикр билдиришди.Тадбирда иштирок этган туман ҳокими С. Солиев, туман сектор раҳбарлари йиғилганларни байрам билан қутлашди.Мамлакатимиз, вилоят ва туманимизда рўй бераётган воқеликларни ўқувчиларга тезкор ва аниқ етказишда, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни кенг ёритиб боришда ОАВ ходимларининг фаоллиги ҳамда шарафли меҳнатлари эътироф этилди.       Соҳа фидоийларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab