Хоразмда Риштон кулолчилик мактабини ташкил этиш борасида ишлар бошланди

 2020-05-22 14:27:34    960

PDF yuklash
Chop etish



Хоразм вилоятида Риштон кулолчилик мактабининг тажрибасини кенг тарғиб қилиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида ишлар бошланди.

Жорий йилнинг 19 май куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар Бино ва иншоатлардан фойдаланиш бош бошқармасининг мажлислар залида кулолчилик анъаналарини сақлаб қолиш, Риштон кулолчилик мактабининг тажрибасини ҳамда сир-синоатларини "Устоз-шогирд" анъаналари йўналишида ўргатиш мақсадида, риштонлик уста кулол Ғанижон Элибоев иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБни вилоят бошқармаси вакили, Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси раҳбари Илҳом Бобожонов, 9 нафар кулол ҳунармандлар соҳа мутахассислари жами 15 нафар иштирокчилар иштирок этди.

Давра суҳбатининг биринчи кунида кулоллар ўзаро тажриба алмашишди. Шунингдек, Риштон кулолчилик мактабининг тажрибаси асосида кулолчилик сир-саноатларини "Устоз-шогирд" анъаналари йўналишида ўрганишни хохловчилар ва кулолчилик йўналишида ўзини ишлаб чиқаришини кенгайтиришни хохловчилар аниқланди ва рўйхати шакллантирилди.

Иккинчи кун Янгиариқ туманидаги сулола давомчиси уста кулол Аллазар Саъдуллаевнинг устахонасида маҳорат дарслари ўтказилди ва кулоллар ўртасида ўзаро тажриба алмашилди.

Республика "Ҳунарманд" уюшмаси Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab