Уйни ўз мулкингизга айлантиринг, акс ҳолда...

 2020-05-12 05:53:50    724

PDF yuklash
Chop etish



Уйни ўз мулкингизга айлантиринг, акс ҳолда...

Маълумки, “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК” МЧЖ 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди.

Бу муддат ҳам яқинлашиб келмоқда. Кейин уйлар нархи ошадими?
“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК” МЧЖ ахборот хизматидан маълум қилишича, уй-жойлар ва хонадонлар фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК” МЧЖ мулки ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб, ҳудудий комиссиялар томонидан уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги яшаб турган ўз уйини номига расмийлаштириб олди. Аммо 2020 йил 1 июлга қадар яшаб турган уйини ўз номига расмийлаштириб, уй суммасини “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК”га тўлаб бермаса, уй нархига 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.
Масалан 1 метр квадрати ўртача 3 миллион 980 минг сўмлик уй нархи қўшилган қиймат солиғи билан 4 миллион 577 мингга айланиши мумкин (ҚҚС 597 минг сўм). Бу қиймат Тошкент шаҳрида 1 та 7 қаватли уй мисолида келтирилган бўлиб, вилоятлар бўйича уларга тақдим қилинган нархларга мутаносиб равишда ўзгаради.
Шу боис, уй-жойларга бириктирилган фуқаролардан уй нархи ҚҚС қўшилиши ҳисобига кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун жорий йил 15 июнга қадар хонадонларни ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириш сўралади. Ушбу талаб уй-жойларни ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

Ўза.ўз 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab