Саховат ва кўмак – қадриятларимиз намунаси

×

 2020-05-02 06:05:18    963

PDF yuklash
Chop etish


Саховат ва кўмак – қадриятларимиз намунаси

Коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган карантин сабаб бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари, кундалик даромад келтирувчи хизмат кўрсатиш объектлари, транспорт, маиший, савдо, овқатланиш ва турли ижтимоий шоҳобчаларнинг ёпилиши, кундалик даромад олувчи фуқароларимизни анча қийин аҳволга солиб қўйганлиги бор гап.

Юртдошларимиз ана шундай синовли кунларда ўзаро жипслашиб, муҳтожларга меҳр-саховат билан ёрдам кўрсатиб, қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатлари, азалий анъаналарини намоён этиб келмоқда. Халқимизнинг ана шундай эзгу хислатларини манзилли йўналтириш мақсадида жорий йил 20 апрель кунги видеоселектор йиғилишида Президентимизнинг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилганди.  

Риштон туманида  ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг ташкил этилгани тадбиркорлар, ишбилармонлар, раҳбарлар ва қолаверса ҳар бир саховатпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтожларга хайр-эҳсон кўрсатиш йўлида айни муддао бўлди десак, муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда туманимизда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган оилаларга кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун зарур бўлган 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Бундай ғамхўрликлар учун фуқароларимиз Яратгандан, Ватанимизга тинчлик, халқимизга фаровонлиги, осмонимизга мусаффолик, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этган Президентимизга ҳамиша соғ-омонлик сўраб дуо қилдилар. Шунингдек, хайр-саховат кўрсатаётган тадбиркор, фермер, раҳбар ва барча саховатпеша инсонларнинг ишларига ривож тиладилар.

Қувонарлиси, ушбу “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати орқали эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишдек хайр-саховат иши бутун туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab