Бугунги кун қаҳрамонларидан бири, соғайиб кетган беморни даволаган шифокор Хушнура Саидгазиева билан ҳам суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

 2020-03-30 13:48:30    739

PDF yuklash
Chop etish


 Бугунги кун қаҳрамонларидан бири, соғайиб кетган беморни даволаган шифокор Хушнура Саидгазиева билан ҳам суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
– Шу касбни танлаганимга, айнан шу шифохонада ишлаётганимга 25 йил тўлди. Ҳар хил даврлар бўлган, қийин кунларни ҳам кўрдик. Аммо кўксимни тўлдириб айта оламанки, мана шу ўтган кунларчалик ўз касбимдан ғурурланмаганман, халқим, давлатим раҳбари қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаганман.– Бугун 7 нафар бемор соғайиб чиққанида кўнглингиздан нималар кечди?– Биз шифокорлар ҳар қандай ҳолатда беморга ёрдам бериш бўйича Гиппократ қасамини ичганмиз. Мана шу касалликка қарши кураш бошлаганимизда Аллоҳга таваккал қилганимизни яна бир бор ҳис қилдим. Янги касаллик, беморлар умид билан тикилиб туришибди. Ҳаммамиз ҳамжиҳатликда беморларимизнинг тушкунликка тушиб қолмаслиги учун ҳаракат қилдик ва улар ҳам бизга катта ёрдам беришди. Фақат ана шу қўлни-қўлга бериш орқали бугунги муваффақиятга эришдик.– Таъминот бўйича муаммолар сезилмадими?– Умуман сезилмади. Давлатимиз, вазирлигимиз ҳар қандай даво воситасини узлуксиз етказиб бериб турди. Суткасига 20 соатлаб ишласак-да, руҳан тетик юрдик, бирор камчилик сезмадик.– Шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган челленждан хабар топдингизми?– Албатта, бу ҳам кўзимизга ёш келтирган ҳолатлардан бири бўлди. Беморлар олдида узлуксиз бўлиб, бу ҳолатни тўлиқ кузата олмадим, лекин эшитишим билан шу юрт фарзанди эканлигимдан фахрландим. Ўзбекистон ўз фарзандини ташлаб қўймайди.– Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш бўйича президент қарори ҳам чиқди.– Айни бизда иш қизғин пайтда бу қарор чиққанини эшитдик. Юқорида айтганимдай ҳеч қачон ўз касбимдан бу қадар ғурурланмаганман. Албатта, моддий рағбатлантириш ҳам муҳим. Лекин энг муҳими маънавий қўллаб-қувватлашни ҳис қилдик. Бу қарор умуман барча тиббиёт ходимларига жуда катта далда бўлди.


Kun.uz мухбири Аброр Зоҳидов 


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab