❗️Давлат хизматлари агентлигининг муносабати:
2020-03-30 13:40:20 880
Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида махсус рухсатнома бериш 1 апрелга қадар талаб этилмаслиги ҳақидаги эълон жойлаштирилганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.
Мазкур эълон расмий асосга эга эмас. Ҳозирда ушбу эълон Марказлардан олиб ташланган.
Соҳага оид ўзгариш мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида маълумот расмий саҳифаларимизга жойлаштирилади.
⁉️ Бизнинг муносабатимиз:
Агар бунақа эълонлар расмий асосга эга бўлмаса, унда нима учун давлат хизматлари марказига бунақа эълон илиб, халқни чалғитишади? Давлат идораси катта холасининг уйими, хоҳлаган эълонни аввал илиб, кейин олиб ташлайдиган? Аввал конкрет аниқлаштирилиб, ҳамма идоралар билан келишилиб, кейин қилиниши керак эмасми бунақа ишлар?
‼️ ХУЛОСА:
Майли, ҳар нима бўлганда ҳам унутманг, бугундан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида, шунингдек вилоятлараро қатновларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланган. Махсус стикер олмасдан ёки истисно рўйхатига кирмасдан, машинангизда кўчага чиқманг. Йўқса жарима солишади!
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi