Автомобилда ҳаракатланиш учун махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

 2020-03-29 14:02:57    967

PDF yuklash
Chop etish


Махсус рухсатнома Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март соат 08:00 да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab