МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАРДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2020-03-27 17:26:45 961
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, туман ҳокимилиги қошида “Туман саломатлик” жамоат фонди ташкил этилганди.
Ушбу фонд маблағлар туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилиши шубҳасиз. Кеча сахий инсонлар томонидан жамоат фондига пуллар келиб тушишни бошлади.
Дастлабки маблағларга коронавирусга қарши воситалар харид қилина бошланди. Хусусан, бугун туман санитария эпидемиология осойишталик марказига бир ярим тонна хлор эритмаси сотиб олиб берилди.
Бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш қатъий чора-тадбирлар кўрилишини талаб этади.
Бу борада энг самарали воситалардан бири бу – дезинфекция ишларидир. Риштон туман ҳокимлиги, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ташаббуси билан Риштон туманида жойлашган марказий кўчалар ва уларга туташ бўлган аҳоли кўп йиғиладиган масканларда дезинфекция ишлари олиб борилди.
Ушбу жараёнда туман ФВБнинг 4 тонна сиғимли асосий турдаги ёнғин ўчириш автомобиллари хлор эритмаси билан тўлдирилиб, санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари иштирокида аҳоли кўп йиғиладиган масканлар ҳудудида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Баҳор фаслида нафақат коронавирус, балки бошқа бир қатор юқумли касалликлар авж оладиган мавсум ҳисобланади. Бунга сабаб қишдан сўнг, инсон иммунитетининг сусайиши ҳамда баҳорда юқумли касалликлар инфекциялари ривожланиши учун қулай шароит бўлиши билан боғлиқ. Бу каби профилактик чора-тадбирлар эса аҳоли ўртасида юқумли касалликлар, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининиг олдини олишда самарали ҳисобланади.
Айтиш жоизки, “Туман саломатлик” жамоат фонди томонидан бошқа акциялар ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi