Ичимлик суви таъминотидаги носозликлар бартараф этилмоқда

 2020-03-27 16:53:31    740

PDF yuklash
Chop etish



Хабарингиз бор, Риштон шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Осиё тараққиёт банки”нинг кредит маблағлари ҳисобидан  Учкўприк тумани Сариққўргон қишлоғида жойлашган “Навбаҳор” сув иншоотидан Д-400 ммли ичимлик сув тармоғи тортилган.  Сариққўрғон қишлоғидан ўтувчи Д-400 мм ли ичимлик сув тармоғида  2020 йил 27 март куни соат 7:30 лар атрофида аврия ҳолати содир бўлиб ҳозирда ушбу тармоқдаги носозликлар бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунгингдек, Марказ МФЙ Ар Рошидоний кўчасидаги Д-225 ммли ичимлик сув тармоғида 2020 йил 26 март куни  авария содир бўлиб ушбу носозликлар шу куннинг ўзидаёқ  “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Риштон туман филиали томонидан бартараф этилди. Риштон шаҳар аҳолисига авария бартараф этиш вақтида махсус ичимлик сувини ташиб берувчи транспорт ёрдамида ичимлик сувини етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Мурожаат учун телефонлар: 99-600-73-70, 91-113-75-22


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab