Карантинга олинган шахслар ҳақида

 2020-03-27 16:46:53    771

PDF yuklash
Chop etish


❗️Бугунги кунга келиб тиббий кузатувга яъни карантинга олинган шахсларнинг сони 65 511  нафарни ташкил этмоқда. Улардан 15 335 нафари шифохоналарда, 50 176 нафари уй шароитида сақланмоқда. 
❗️Чет элларда бўлган юртдошларимизни мамлакатимизга қайтариш борасидаги чоралар натижасида, бугунги кунга келиб, 20 та авиа ва 14 та темир йўл рейслари орқали хорижий мамлакатларда бўлган 7 682 нафар фуқаролар мамлакатимизга эвакуация қилиниб, 38 та тиббиёт муассасаларига жойлаштирилганлар. 
❗️Коронавирус инфекцияси мамлакатимизда тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар сифатида бугундан бошлаб, бугун, 27 март соат 10.00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилади. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно.
❗️Тартибни тўлақонли амалга ошириш мақсадида республика бўйича жами 50 та ЙПХ маскани, 90 та блок ва тўсиқ постларда Ички ишлар органлари, Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ходимлари кучайтирилган тарзда хизмат олиб бормоқдалар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 150 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab