Эксперт фикри: Коронавирус иссиқ ҳароратда йўқолмайди
2020-03-26 16:53:32 1017
Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши коронавирус тарқалишини тўхтатиши мумкин деган тахминларни ўринсиз.Худди шундай фикрни Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти жамоат саломатлигини таҳлил қилиш ва прогнозлаш лабораторияси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Борис Ревич илгари сўрмоқда.“Юқори ҳароратда у (коронавирус — таҳр.) чиқиб кетади, деган тахминлар бор. Аммо менинг фикримча, бу фантазия. Вирус Ухандан келиб чиқди. Ўша пайтда — январь-декабрь ойларида у ерда ўртача кунлик ҳарорат 10 даража илиқ эди. Шундай экан коронавирус иссиқ ҳароратдан қўрқади дея ҳисоблаш нотўғри”, дейди Ревич.Мутахассис таъкидлашича, одам инфекциядан халос бўлиш учун иссиқ ҳароратга таянмаслик керак.“Тушунишимча, мунозаралар давом этар экан, вирус кимга тегишли ва унинг ташувчиси ким, ва бу ҳали тўлиқ аниқланмаган”, дейди мутахассис.Маълумки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 11 март куни янги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.
Манба: Фарғона шифокори газетаси.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi