Баёнотдан парча:

 2020-03-26 13:26:09    813

PDF yuklash
Chop etish



❗️Мажбурий ижро бюроси фаолиятида фуқароларимизнинг бевосита иштироки билан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ҳаракатларни амалга оширишда хавфсизлик ва санитария-гигиения талабларига риоя этиш чоралари кўрилади.
❗️Мажбурий ижро бюроси ходимлари тўлов маданияти ва ижро интизомига риоя этувчи ва асосийси қарздор бўлмаган фуқароларни безовта қилмайди!
❗️Карантин жараёни фуқароларда фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан, деган нотўғри фикрни уйғотмаслиги лозим!
❗️Истеъмолчиларимиз энди ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда, коммунал хизматлар учун тўловларни электрон тарзда “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари орқали тўлаб боришлари мумкин.
❗️Бюронинг расмий “mib.uz” сайти орқали истеъмолчиларимиз энергия ресурслари ва қаттий маиший чиқиндилар бўйича мавжуд қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишлари ҳамда аниқланган қарздорликларни электрон-онлайн тарзда бартараф этишлари мумкин.
❗️Бюро органларида фуқароларни қабул қилиш масофадан туриб, онлайн тарзда амалга оширилиши жорий этилди.
❗️Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан туну-кун фаолият кўрсатаётган “Call center” марказининг қисқа “1107” рақамли ишонч телефони қабул қилинмоқда


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab