ҚАДРЛИ РИШТОНЛИКЛАР!

 2020-03-26 13:19:16    780

PDF yuklash
Chop etish



Бугун дунёни ташвишга солаётган коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Ҳудудимизда ҳам касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда. Вирус аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат миқёсида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Ушбу мураккаб вазиятда пандемияга қарши курашга барча давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат бирлашмалари, тадбиркорлар, аҳоли вакиллари ҳам муносиб ҳисса қўшишларига ҳаракат қилишмоқда.  Бугун биз сизларни ҳам нафақат юртимиз, балки бутун дунё олдида турган кўринмас ёв билан курашда ўз ҳиссангизни қўшишга чораб қоламиз. Бугун мамлакатимиздаги барча соҳа вакиллари коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам қўлини чўзишга бел боғлагани ҳеч кимга сир эмас. Биз риштонликлар ҳам бу борада барчага намуна бўлишимизга шубҳа йўқ. Риштонликлар азалдан саховатпеша эканликларни намоён этиб келишган. Ота-боболаримиз томонидан анъанага айлантирилган ибратли ишларимиз билан яна бир бор ўзимизни кўрсатадиган, бир мақсад йўлида бирлашадиган пайтлар келди. Туман ҳокимлиги ҳузурида «Туман саломатлик» жамоат фонди ташкил этилди. Риштон учун бефарқ бўлмаган ҳар бир жисмоний шахс ёки корхона «Туман саломатлик» жамоат фондига маблағ ўтказиш йўли билан  ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Бу маблағлар Риштон тумани ҳокимлигида ташкил этилган бош штаб томонидан назорат қилинади ҳамда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва қисқа фурсатларда бартараф этишда кўмаклашиш учун сарфланади. (Ҳимояловчи тиббий ниқолар сотиб олинади ва улар бепул тарқатилади. Одам гавжум жойлар дизенфекция қилинади. Маблағларнинг сарфланиши Риштон тумани Кенгаши депутатлари томонидан назоратга олинган).Ушбу маблағлар туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилиши, шубҳасиз. Ушбу тадбирлар халқимизга фойдаси тегишига ишонамиз. Сиз ҳам бу эзгу ишда фаол қатнашиб, ушбу таклиф ва фикрларга қўшиласиз ва халқимиз саломатлиги йўлида бефарқ бўлмайсизлар, деган умиддамиз!
«Туман  саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамлари:
Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигих/р: 23402000300100001010Марказий банк ТошкентМФО: 00014  ИНН: 201122919
Мақсади: Риштон туман ҳокимлиги ш/х: 400122860302247950100018001ИНН: 200181775Коронавирусга қарши курашиш воситалари учун


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab