Огоҳликка чақирув!
2020-03-26 13:18:04 856
COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётганлиги, қисқа муддатларда ер юзининг кўплаб мамлакатларида қайд этилганлиги сабабли Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунё бўйича “пандемия” ҳолати эълон қилинди.Бугунги кунда Ўзбекистонимиз фуқароларини чуқур ўйга солаётган Коронавирус инфекцияси хозирги кунда янги типи COVID-19 деб номланмоқда. Айни пайтга келиб Ўзбекистон Республикаси фуқароларида COVID-19 коронавирус инфекцияси 60 нафар фуқарода тасдиқланди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштурув ишлари жаддалик билан давом эттирилмоқда.Юқоридагиларни инобатга олиб, касалликни даволашдан уни олдини олишимиз керак. Риштон туман ҳалқидан шуни илтимос қилардимки, жуда зарурят бўлмаса кўча-кўйда бекор юрмасдан ўз уйимизда сақланмоғимиз керак, туғилган кун, турли тантана, турли хил йиғинларга боришдан тийилишингизни яна бир бора илтимос қиламан. Гарчи соғлиғимиз энг аввал ўзимизга ва яқинларимизга қадрли эканини унутмайлик!
Риштон тумани ҳокими С. Солиев.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi