Ҳайдовчилар диққатига!
2020-03-25 19:34:38 932
2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг қуйидаги бўлим ва бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди:
• Маъмурий амалиёт;• Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш;• Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш (техник кўрикдан ўтказиш).
Шунингдек, белгиланган муддатларда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказа олмаган ҳамда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқароларга нисбатан вақтинча маъмурий чоралар кўрилмайди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi