Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 19 НАФАРИ ЭРКАК, 30 НАФАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАРДИР
2020-03-24 14:00:20 1057
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi