Қандай ҳолатда ходимга масофадан ишлашга рухсат берилади?
2020-03-23 21:20:34 891
Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.
Савол: Қандай ҳолатда ходимга масофадан ишлашга рухсат берилади?
Жавоб: Карантин тадбирлари даврида иш берувчи ходим (айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар, сурункали касалликларга чалинган шахслар)ни уларнинг розилиги билан масофавий (дистанцион) меҳнат ва касаначилик асосидаги меҳнатга ўтказиши мумкин.
Бундай тартиб жорий қилинганда меҳнат таътилига чиқаётган ходимлар ёки иш берувчи билан келишиб масофадан туриб ишлаш усулига ўтган ходимлар тегишли тартибда иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилган ҳолда амалга оширади.
Бунда ходим томонидан масофавий меҳнат доимий иш жойидан ташқарида, техник воситалар (компьютер, алоқа воситалари, шу жумладан Интернетга уланиш ва ҳ.к.) мавжуд бўлган тақдирда электрон ҳужжатлар алмашинувидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi