UZ:Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули вақтинча тўхтатилади
2020-03-20 19:14:47 775
20 март куни Олий суди Раёсати томонидан қабул қилинган қарорга кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули, сайёр суд мажлислари тўхтатиб турилади.
Фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилмоқда. Қарорга мувофиқ судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланган.
Шунингдек, қарорда барча судлар ишларни техник имконият мавжуд бўлганда видеоконференцалоқа режимида кўрилишини ташкил этиши, суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилиши кўзда тутилган.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi