РАСМИЙ БАЁНОТ
2020-03-20 15:07:41 1019
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Лекин Фарғона вилояти Риштон туманига кеча Президент айтган гаплар умуман таъсир қилмайди шекилли. Вазирлар Маҳкамаси чора кўради деган умиддамиз. Сенга шу кўчат зарилда а ҳозир?” деган гаплар асоссиз.
Айни кунларда Риштон туманида каратин ҳолатига қаттиқ назоратга олинган. Шу боис ҳар қандай тадбирлар қолдирилган.
Тарқатилган маълумотга келсак, ушбу хабар 14-15 март куни мамлакатимизда бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашаридан олинган. Ҳашарда бир кун олдин Ёшлар иттифоқи ходимлари томонидан барча мактабларга ҳашар қатнашиш ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Маълумки, умумхалқ хайрия ҳашари давомида ёшлар иттифоқи томонидан ўзига хос акция ўтказилган. Хабарда мактаб етакчиларини ушбу акцияда иштирок этишлари суралган.
Айни дамда мамлакатимиздаги карантин ҳолатини инобатга олиб, туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан режалаштирилган барча тадбирлар қолдирилганини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi