ЎЗИГА ХОС АКЦИЯ РИШТОНДА ҲАМ ЎТКАЗИЛДИ
2020-03-19 16:50:58 1267
Сўнгги кунларда кўнгилли ва саховатпеша инсонлар томонидан тиббиёт ниқобларини ихтиёрий равишда бепул тарқатиш ёки арзонлаштирилган нархларда сотиш йўлга қўйилгани ҳақида хабарлар барчамизни қувонтираётгани бор гап.
Дорихоналардаги тиббиёт ниқобларининг танқислигини ҳисобга олиб ҳамда касалликка қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Риштон туман кенгаши вакиллари ҳамкорлигида ўзига хос акция ўтказилди.
Ушбу акция давомида “Деҳқон бозори”да савдо қилаётган савдогарлар ва харидорларга бепул тиббиёт ниқоблари тарқатилди.
Қуйида ушбу жараёнга бағишланган суратлар билан танишинг.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi