Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида бўлган шахс
2020-03-19 15:44:10 980
UZ: Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси (1-горбольница)да коронавирусга гумон қилиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдиқланган фуқаро ўзини Туркияда бўлганлигини яшириб, маълум вақт шу шифохонада бўлган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ равишда ва қатъий эҳтиёт чораси сифатида ушбу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Бироқ бу айни ўша пайтда мазкур шифохонада коронавирус тарқалди, деган якуний хулоса эмас.
Яқин кунларда даволаш ишлари яна ўз изига туширилади.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир бўлимидаги шифокор ўзида коронавирус инфекциясига шубҳа қилганлиги боис, ўша бўлим эҳтиёт чораси сифатида маълум муддат карантинга олинган эди.
Аммо ихтисослашган таҳлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йўқлигини кўрсатгандан кейин марказ бўлимидаги карантин тартиби бекор қилинди.
Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази одатдагидек, узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi