Риштон тумани ҳокимининг МУРОЖААТИ
2020-03-17 06:51:56 930
Ҳурматли риштонликлар, қадрли ватандошлар! Кеча Ватанимиз узра тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва Ўзбекистонда бу касалликнинг қайд этилгани ҳукуматимиз томонидан эълон қилинди. Бу воқеа, албатта, юртдошларимизни ҳавотирга солиши табиий ҳол. Лекин ҳеч қандай хавотирга, бирон-бир ваҳимага ўрин йўқ. Мамлакатимизда бевосита муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан коронавирусга қарши кураш чоралари кўрилган бўлиб, бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, озиқ-овқат ва дори воситаларининг нарх-наволарининг кескин ошишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотларнинг масъул шахслари иштирокида туманда ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Эслатиб ўтаман, туманимизда ҳаёт учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захираси яратилган. Шундай экан, ҳеч қандай вахима ва саросимага ўрин йўқ.
Суфҳонжон Солиев, Риштон тумани ҳокими.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi