Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ
2020-03-12 04:32:42 849
Жорий йилнинг 19 февраль куни “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 14-сонида Давлат дастури бўйича вилоятдаги 19 шаҳар-туманларда 28 та “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш белгиланган. Таҳририят томонидан Риштон “Ёшлар меҳнат гузари” номигагина ташкилланиб, ҳалигача фаолияти йўлга қўйилмагани танқид остига олинган.Ушбу мақолада Риштон туманидаги “Ёшлар меҳнат гузари” тўғрисида асосли фикрлар билдирилган. Чиндан ҳам ушбу бино тадбиркор Ёрқин Ниёзовга бўлиб “AR ROSHIDONIY” ўқув маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Бинога ёндош икки қаватли бинода фаолият олиб бориши кўзда тутилган “Ёш ҳунармандлар маркази”нинг ишини ҳам мақтагулик деб бўлмайди. Бинонинг иккинчи қавати мебель дўкони, биринчи қавати эса кредит дўкони учун қайта таъмирланди. Бунга сабаб ушбу бинолар тадбиркорга тегишли. Тадбиркор биноларни ўз маблағлари эвазига қурган. “Ёшлар меҳнат гузари” ҳақиқатдан ҳам анча олдин ўз фаолиятини тўхтатган. Риштон тумани ҳокимлиги томонидан юқоридаги масала юзасидан тегишли масъул ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган чора-тадбирларга асосан туман “Ёшлар меҳнат гузари”да қатъий назорат ўрнатилади.Яқинда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Риштон туман Кенгашига янги раҳбар тайинланди. Янги раҳбар ҳам ишни айнан “Ёшлар меҳнат гузари”даги муаммоларни бартараф этишдан бошлашини маълум қилди.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi