ТУМАНИМИЗДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-02-15 06:57:15 1210
Бугун туманимизда ҳаваскорлар ўртасида оммавий югуриш марафони ўтказилди. Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшлар орасидан янги иқтидор эгаларини саралаб олиш, шунингдек, Республика Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур марафон 14 февраль куни Риштон туманида катта тантанага айланиб кетди.
Туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи туман кенгаши ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил этилган мазкур марафонда спорт мактаблари тарбияланувчилари, ҳарбий қисм хизматчилари ва 18-30 ёшачага бўлган фаол ёшлар қатнашишди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими С. Солиев бундай марафонларни ўтказишдан мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида маданий спорт алоқаларини яхшилаш ва ёшлар онгида ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, бундай марафонлар туманимизда тез-тез ўтказилиши ҳақида айтиб ўтди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi