МУАММОЛАР ТЕЗ ОРАДА БАРТАРАФ ЭТИШИ КУТИЛМОҚДА
2020-02-14 18:09:33 822
Ижтимоий тармоқларда “Нефтчилар: Робот эмасмиз, бизнинг ҳам бола-чақамиз бор!” номли сарлавҳада чоп этилган мақолада юзасидан “Жиззах петрол” корхонаси раҳбарлари билан боғландик.
Маълум бўлишича, “Андижон нефть” АЖ корхонасида фаолият юритиб келган ишчиларнинг барчаси 2020 йил 3 январь куни ушбу корхона билан бўлган битимни бекор қилишган. 2020 йилнинг 4 январь санасидан эътиборан бу ишчилар “Жиззах петрол” тизимига ўтишган. Лекин ишчи ходимларнинг декарь ойидаги иш ҳақларининг 30 фоизи қолиб кетган. Ҳозирги кунга қадар пенсияга чиққан ходимлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган. АЖ раҳбарияти ходимлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун зарур чора-тадбирларни кўряпти. Бироқ айрим ҳодимларнинг иш ҳақлари катта суммани ташкил этгани боис узилишлар содир бўлмоқда. Айни кунларда “Андижон нефть” АЖ раҳбарияти ушбу муаммони бартараф этиб, ой охирига қадар ишчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни режалаштирмоқда.
РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi