СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

×

 2020-02-12 21:19:44    873

PDF yuklash
Chop etish


Одатдагидек учрашув аввалида туман ХТБ томонидан ташкил этилган кўрзагмалар намойиш этилди. Шунингдек, меҳнат ярамаркалари ҳам ташкил этилди.

Учрашувда Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги умумтаълим мактабида ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар асосида ёшлар фикрлари тингланди, уларнинг ташаббус, таклиф ҳамда муаммолари ўрганилди.

Шунингдек, учрашув давомида тижорат банклари туман бўлими мутасаддилари бўлғуси тадбиркорга бизнес-режа тузиш ва кредит олиш бўйича амалдаги тартиб-қоидаларни тушунтирдилар.

Тўртинчи сектор раҳбари эса тадбиркор томонидан тўланадиган солиқлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан чекка ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли Риштонда кўплаб кичик корхона ишга туширилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда. Пировардида, юзлаб ёш йигит-қиз ишли бўлди.

Учрашувда янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлашда ёшлар ташаббускорлигини, раҳбарлар масъулиятини оширишга асосий эътибор қаратилди. Ёшлар ўз муаммоларини ўртага ташлади, яхши ташаббуслар, таклифлар билдирилди.

Худди шундай озгина кўмак берилса, қўллаб-қувватланса, ўзининг тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган йигит-қизлар ҳар бир қишлоқда бор. Учрашувдаги мулоқотларнинг ҳам кўп қисми айнан шу мавзуда бўлди. Кўтарилган масалаларнинг кўпчилиги амалий ечимини топди.

Учрашув давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун маданий-маърифий тарбияни кучайтириш, ёшлар бўш вақтини кўнгилли ўтказиши учун шароитлар яратиш, хусусан, спорт тўгаракларини кўпайтириш юзасидан қатор таклифлар, ташаббуслар айтилди.

Учрашувдан китобсевар ёшлар мамнун бўлди. Тадбир ташкилотчилари фаол ёшларни китоблар ва эсдалик совғалар билан тақдирлашди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab