Ҳуқуқий онг юксалса, жамият тараққиётига йўл очилади

×

 2020-02-09 08:19:04    951

PDF yuklash
Chop etish


Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, ушбу жараёнда иштирок этиш фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юқори бўлишини тақозо этмоқда.

Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳамда масъулиятини пухта билиши, буни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамоғи лозим. Фуқароларимизнинг дунёқараши, тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши ҳуқуқий маданият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир.

Кеча тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тарғибот йиғилишидп Риштон тумани адлия бўлими бошлиғи Б. Тоҳиржонов, ИИБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор Г. Зиёпова, таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Э. Абдуллаев, туман ХТБ мудири ўринбосари А. Хонқулов ҳамда 27-мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Йиғилишни мактаб директори ўринбосари А.Исматов очиб, сўзни туман адлия бўлими бошиғи Б. Тохиржоновга берди.

Туман адлия бўлими бошлиғи Б.Тохиржонов давра сухбати кун тартибидаги ёритиб ўтиладиган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳақида маълумот бериб, улар жуда долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Хусусан, маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2019 йилдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида гапирар экан, ушбу Фармон билан фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги, “Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя асосида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаси сифатида қайд этилганлиги, Фармонга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши, Фармон билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланганлиги ва Фармоннинг бошқа жихатларига ҳам батафсил тўхталди.

Риштон ИИБ ХПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор Г.Зиёпова ўз маърузасида  Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва ЎРҚ-562-сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти хамда аҳамиятини тушунтириб ўтди.

Шунингдек, маъруза давомида тазйиқ ва зўравонлик тушунчаси, тазйиқ ва зўравонликка дучор бўлган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотларининг якка тратибдаги чора тадбирлари, хотин-қизлар томонидан гендер нотенглик ҳолатига дучор бўлганда судга мурожаат қилишда давлат божидан озод этилганлиги ҳамда уларга ҳохишларига қараб юқоридаги билвосита ёки бевосита камситиш ҳолатлари устидан ишларни судларда кўриш чоғида адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматларга ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши ҳақида батафсил тушунчалар берилди. .

Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Э.Абдуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2019 йилдаги ЎРҚ-588-сонли “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, ушбу қонун 9-боб, 56-моддадан иборатлиги, ундаги асосий тушунчалар, ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси ва бошқа турдаги ҳуқуқий битимлар тузиш орқали банд бўлган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ваколатлари, касаба уюшмасига сайлаш ва сайланиш, уларнинг ҳодимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида судларга даъво аризаси ёки суд буйруғи беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари, ушбу қонун 3 ой ўтгач, яъни 2020 йил 6 мартдан кучга кириши ҳақида тушунча бериб ўтди.

Йиғилиш якунида маърузачилар ўқувчи ва ходимларнининг юқорида ёритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан қизиқтирган барча саволларга жавоблар беришди.

Айтиш жоизки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги муҳим йўналиш ва вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш барчамиздан фидойиликни талаб этади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гаровидир”.



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab